Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.
Зангиота туманида «Волга» автомобили ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди. 23 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг